Япон олимлар “omicron” вакцинага қарши қанчалик чидамли эканини айтди
Олам
−
09 Декабрь 2021
10984Японияда олимлар коронавируснинг “omicron” штамми устида тадқиқот ўтказишди. Унга кўра, вируснинг “omicron” штамми касалликнинг дастлабки босқичида иммунитетни “дельта” штаммига қараганда тўрт баробар фаолроқ енга олади. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.
Тадқиқот муаллифи, Киото университети профессори Хироши Нишиуранинг таъкидлашича, вируснинг “omicron” варианти кўпроқ юқумли бўлиб, у ҳам табиий, ҳам эмлаш орқали ҳосил бўлган иммунитетни енга олади.
Шунингдек, олимлар “omicron” билан касалланиш енгил шаклда давом этишини, бироқ касалликнинг оғир ҳолатлари кам учраши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Маълумот учун коронавируснинг “omicron” штаммини биринчи бўлиб ўрганишни бошлаган жанубий африкалик шифокорлар ва олимлар ҳам худди шундай кузатишларни олиб боришмоқда.
Аввалроқ Pfizer ва BioNTech компаниясилар ўзининг коронавирусга қарши Comirnaty вакциналарининг учта дозаси “omicron”ни зарарсизлантиришини маълум қилганди.
Бундан ташқари? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) мутахассис коронавруснинг янги “omicron” штаммининг дунёда тез тарқалиши сўнгги ойларда кузатилган халқаро авиақатновларнинг кўпайиши билан боғлиқлигини айтган эди.
Озода Чориева
LiveБарчаси