Янгийўлда итларни сўйиб еган шахслар қамалди
3-саҳифа
−
19:14 1892 2 дақиқа
Аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида яшовчи фуқаро ўз итини боқиб, парваришлаб, сўнг сўйиб егани ҳақида хабар берилган эди. Жорий йилнинг 12 январь куни судда ушбу ҳаракатни содир этган фуқаро ҳамда унинг шериклари иши кўриб чиқилди ва уларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда “Меҳр ва оқибат” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти хабар берди.
Қайд этилишича, Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан дастлаб ҳуқуқбузарларнинг шахси аниқланган. Маълум бўлишича, улар Янгийўл шаҳрида яшовчи уч нафар фуқаро бўлиб, улардан бири итни ушлаб турган, иккинчиси сўйган, учинчиси (эгаси) эса терисини шилиб олган.
Шунингдек, ушбу ҳодисада тўртинчи фуқаро ҳам иштирок этган бўлиб, у итни бўлакларга ажратиб, шу гўштдан тайёрланган кабобни бошқалар билан бирга истеъмол қилган.
Билдирилишича, 12 январь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани жиноят суди уч нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) бўйича 10 суткалик қамоқ жазосини тайинлаган. Тўртинчи шахс эса жазоланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг сентябрь ойида ҳам айнан Янгийўл туманида жойлашган чойхонада чумчуқ гўштидан “шашлик” пишириб, сотилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси