Янгийўлда бир гуруҳ “Жиҳодчилар” қўлга олинди
Жамият
−
20 Август 2020
14162Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида “Жиҳодчилар” оқимининг бир нечта аъзоларидан иборат гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.
Маълумотларга кўра, мазкур гуруҳни ташкил қилган 4 нафар шахслар Суриядаги террористик ташкилот аъзолари сафига бориб қўшилган холда жанговар ҳаракатларда иштирок этган.
Улар ўз навбатида Янгийўл шаҳар ва туманида яшовчи яқин танишларини ҳам шу йўлга даъват қилган ҳолда, Сурия давлатидаги “Тавхид ва Жиҳод” катибаси халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.