Қўқонда бир гуруҳ “Жиҳодчилар” қўлга олинди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида “Жиҳодчилар” оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати QALAMPIR.UZ’га маълумот берди.

Аниқланишича, дурадгорлик билан шуғулланувчи, 1998 й.т. шахс муқаддам Туркиянинг Истанбул шаҳрида ишлаган вақтида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти эмиссарлари таъсирига тушади ва кейинчалик яшаш манзилига қайтиб келгач, мазкур ташкилот ғояларини атрофдагиларга тарғиб қила бошлайди. Натижада 9 кишидан иборат гуруҳ шаклланади.

18-27 ёш оралиғида бўлган гуруҳ аъзолари орасида реклама агентлигида ва поябзал ишлаб чиқариш цехида ишловчи, шунингдек, уй шароитида болалар кийимлари ишлаб чиқариш ва сартарошлик билан шуғулланувчи шахслар бор.

Таъкидлаш лозимки, улар Қўқон шаҳрининг турли мавзеларида тўпланиб, халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган “Абу Салоҳ”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Абдуллоҳ Бухорий”, “Абдуллоҳ домла”ларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” тўғрисидаги маърузалари ҳамда даъватларини тинглаб, ўзаро муҳокама қилишган. Шунингдек, улар келгусида Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.

Гуруҳ аъзоларининг мобиль телефон аппаратларида республикамиз қонунчилигида таъқиқланган аудио-видео кўринишидаги диний материаллар борлиги аниқланди.

Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қўқон жиҳодчилар

Баҳолаганлар

976

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг