Янгийўлда ҳомиладор аёлини ўлдириб, каналга ташлаб юборган метро машинисти қамалди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида ҳомиладор аёлини ўлдириб, каналга ташлаб юборган “Тошкент метрополитени” машинисти 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.

Суд материалида ёзилишича, судланувчи Д.Н. ўтган йилнинг 10 декабрь куни ўзига тегишли бўлган Nexia-3 машинасида турмуш ўртоғи марҳум Г.Н.нинг иш жойига борган ва уни хизмат хонасидан олиб чиқиб, машинага миндирган. У аёлни одам қатнови кам бўлган Янгийўл туманининг “Байтиш” МФЙ Жумабуха кўчасидан оқиб ўтувчи Салар каналининг кўприги устига олиб бориб, ўрталарида рашк туфайли келиб чиққан ўзаро жанжал туфайли ўзига олдиндан ҳомиладорлиги аён бўлган Г.Н.ни машинасида олдиндан тайёрлаб қўйилган ошхона пичоғи билан аёлнинг чап кўкрак қафасига бир маротаба зарба бериб, уни қасддан ўлдирган.

Эркак аёлининг ўлганига ишонч ҳосил қилганидан сўнг, унинг мурдасини автомашинадан тушириб, каналга ташлаб юборган ва воқеа жойидан яширинган.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, аёл 15-20 ҳафталик ҳомиладор бўлган. Судланувчи Д.Н. судда айбига қисман иқрорлик билдириб, 2021 йилда аёли билан севишиб турмуш қургани ва ўрталарида бир фарзанди борлигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, 2023 йилда турмуш ўртоғи савдо-сотиқ қилиш мақсадида Туркияга бориб келган. Шундан сўнг, аёлининг ҳаракатларида ўзгаришлар бошланган ва аёли билан тез-тез оилавий келишмовчиликлар келиб чиққан.

Эркак аёли ундан яширинча кўпчиликдан қарз олиб, унга айтмагани, тилла буюмларни қарзга олиб, ундан яшириб келгани, кредитлар расмийлаштириб келганини билдирган.

Судда марҳуманинг онаси судланувчи ҳали туғилмаган чақалоқ ва қизи – умумий икки кишининг ўлимига сабабчи бўлганини айтиб, куёвига умрбод қамоқ жазоси берилишини сўраган.

Суд ҳукми билан эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 май куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида аёл ўзи танимаган 3 ёшли қизни ҳеч бир сабабсиз пичоқлаб ўлдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент метрополитени қасддан одам ўлдириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг