Янгийўл шаҳри, Бўка ва Шофиркон туманларига солиқбошилар тайинланди
Жамият
−
02 Апрель 2021
4759Давлат солиқ қўмитаси Раиси буйруғи билан Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Бўка туманига ҳамда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманга янги давлат солиқ инспекцияси бошлиқлари тайинланди.
Алпомиш Шокирович Холмуродов Бухоро вилояти Шофиркон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Алпомиш Холмуродов 1985 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йилда Тошкент молия институтини солиқ ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Алпомиш Холмуродов янги лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти Шофиркон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
У солиқ органларидаги фаолиятини 2006 йилда Бухоро вилояти Шофиркон тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими инспектори лавозимидан бошлаган.
Алпомиш Холмуродов Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.
Равшан Одилович Бобоев Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Равшан Бобоев 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2006 йилда Солиқ академиясини солиқ ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Равшан Бобоев янги лавозимга тайинлангунга қадар Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.
У солиқ органларидаги фаолиятини 2002 йилда Тошкент вилояти Зангиота тумани давлат солиқ инспекцияси Қисқа муддатли текширишлар ўтказиш шўъбаси инспектори лавозимидан бошлаган.
Бобоев Равшан Одилович солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.
Алишер Эркинович Қодиров Бўка тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Алишер Қодиров 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент давлат университетини, 2001 йилда Тошкент молия институтини солиқ ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Алишер Қодиров янги лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Бўка тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.
У солиқ органларидаги фаолиятини 1995 йилда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар давлат солиқ инспекцияси Таҳлил ва тушумларни назорат қилиш бўлими инспектори лавозимидан бошлаган.
Алишер Қодиров солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.
LiveБарчаси