Янгиланган WBA рейтингида 4 нафар ўзбекистонлик боксчи пешқадам бўлди

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) октябрь ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди. Рейтингда 4 нафар Ўзбекистон вакили ўз вазн тоифасида 1-поғонадан жой олган.

Янги жадвалдан умумий 7 нафар Ўзбекистон вакили ўрин эгаллаган. Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов ва Отабек Холматов ўз вазнида етакчи бўлиб турибди.

WBA рейтинги:

Ҳасанбой Дўстматов - (минимал вазн) 2-ўрин;

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) 1-ўрин (ўтган ойдаги рейтингда 2-ўринда эди);

Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 1-ўрин;

Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) - 7-ўрин (ўтган ойда 6-ўринда эди);

Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн) - 1-ўрин (ўтган ойда 2-ўринда эди);

Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - 1-ўрин;

Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 6-ўрин (ўтган ойда 7-ўринда эди).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ярим енгил вазнда Отабек Холматов WBA камари учун жанг қилиши хабар қилинганди. У чемпионлик жангини америкалик Раймонд Фордга қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Исроил Мадримов Муроджон Аҳмадалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг