Янги йил байрамида ўзбекистонликлар қайси давлатларга бориши мумкин?

Жамият

image

Аввалроқ Ўзбекистон аҳолиси Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун дам олиши ҳақида хабар берган эдик.

Транспорт вазирлиги яқинлашаётган дам олиш кунларида Ўзбекистон аҳолиси саёҳат қилиши мумкин бўлган давлат ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда 18 та хорижий мамлакатлар билан мунтазам авиақатновлар тикланган бўлиб, ҳафтасига 28 та йўналиш бўйича 144 та парвозлар амалга оширилмоқда.

Мамлакат фуқаролари байрам кунлари қуйидаги хорижий давлатларга авиақатновлар орқали ташриф буюриши мумкин.

  • Туркия, 40 та рейс (Тошкент – Истанбул, Самарқанд – Истанбул, Фарғона – Истанбул );
  • Қозоғистон Республикаси, 34 та рейс (Тошкент – Олмаота, Самарқанд – Олмаота, Урганч-Оқтов, Нукус-Оқтов, Нукус-Оқтўба);
  • Россия Федерацияси, 22 та рейс (Тошкент – Москва, Самарқанд – Москва, Самарқанд – Санкт-Петербург);
  • БАА, 16 та рейс (Тошкент – Дубай, Тошкент – Шаржа);
  • Корея Республикаси, 4 та рейс (Тошкент – Сеул);
  • Тожикистон Республикаси, 4 та рейс (Тошкент – Душанбе);
  • Беларусь Республикаси, 4 та рейс (Тошкент – Минск);
  • Қирғиистон Республикаси, 3 та рейс (Тошкент – Бишкек);
  • Миср, 3 та рейс (Тошкент – Қоҳира, Тошкент – Шарм-ал-Шайх);
  • Грузия, 2 та рейс (Тошкент – Тибилиси);
  • Германия, 2 та рейс (Тошкент – Мюнхен);
  • Ҳиндистон, 2 та рейс (Тошкент – Деҳли);
  • Қувайт, 2 та рейс (Тошкент – Ал-Қувайт);
  • Латвия, 2 та рейс (Тошкент – Рига );
  • АҚШ, 2 та рейс (Тошкент – Нью-Йорк);
  • Эрон, 1 та рейс (Тошкент – Теҳрон);
  • Исроил, 1 та рейс (Тошкент – Тель-Авив);
  • Саудия Арабистони, 1 та рейс (Тошкент – Ар Риёд);

Эслатиб ўтамиз, парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

саёҳат

Баҳолаганлар

287

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг