Янги йил арафасида Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади
Жамият
−
15:45
1144Тошкент шаҳрида 2024 йилнинг 10 декабридан 2025 йилнинг 15 январигача айрим кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ушбу чеклов Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирлари вақтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида қилинмоқда.
- Зарафшон кўчасининг Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Истиқлол кўчасининг Амир Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
- Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан “Ёшлар ижод саройи”гача бўлган қисмида автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
LiveБарчаси