Янги таҳрирдаги Конституция бугундан кучга кирди
Жамият
−
01 Май 2023
980130 апрелдаги референдумда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун бугун, 1 майдан кучга кирди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу кундан эътиборан бошқа қонунлар ва қонуности ҳужжатларида келтирилган нормалар конституцияга зид бўлса, судлар конституцияга қараб қарор қабул қилади. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Қонунга кўра, Марказий сайлов комиссияси референдум ўтказилгандан кейин 10 кундан кечиктирмай, ўз қарорини расмий веб-сайтда ва расмий манбаларда эълон қилади. Референдумда қабул қилинган қарор (қонун) Марказий сайлов комиссияси референдум натижалари расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Референдум якунлари расмий эълон қилинган куни қарор ижросини ташкил этиш учун Олий Мажлис палаталари ва президентга юборилади.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда ўтган референдумнинг якуний натижаларини эълон қилганди. Референдумда сайловчиларнинг 84,5 фоизи иштирок этган. Рўйхатга киритилган 19 722 809 сайловчидан 16 667 097 нафари овоз берди. Улардан 611 320 нафари муддатидан олдин овоз беришда қатнашган.
Овоз берувчиларнинг 90,2 фоизи ёки 15 034 608 нафари янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб, 9,35 фоизи ёки 1 558 817 нафари эса қарши овоз берган. Ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сони 73 672 та (73 934 та) ёки 0,44 фоизни ташкил этди.
LiveБарчаси