КХДР Конституциясидан “социалистик” сўзи олиб ташланди

Олам

image

Шимолий Корея Конституцияси номидан “социалистик” сўзи чиқариб ташланди. Ушбу қарор КХДР 15-чақириқ Олий халқ мажлисининг (ОХМ) биринчи сессияси иккинчи кунида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.

Тадбирда ОХМ раиси Чо Ён Вон маъруза қилиб, Конституцияга киритилган ўзгартиришлар “социалистик қурилишнинг ҳуқуқий кафолатини яратишда туб бурилиш нуқтаси” бўлиб хизмат қилишини таъкидлаган.

Корея марказий телеграф агентлиги маълумотларига кўра, ОХМ раҳбари депутатларга қонун лойиҳаси мазмунини, жумладан, КХДРнинг Социалистик Конституцияси номини КХДР Конституцияси деб ўзгартиришни батафсил тушунтириб берган. Мажлисда кўриб чиқилгандан сўнг, қонун бир овоздан қабул қилинган. 

Йиғилиш давомида КХДР етакчиси Ким Чен Ин давлат фаолиятида “Халқ оммаси ҳамма нарсадан устун” ғоясига амал қилиш, шунингдек, “социалистик қурилишнинг ҳозирги вазиятини ҳисобга олган ҳолда” учта инқилобни – мафкуравий, техник ва маданий инқилобларни рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 15-чақириқ ОХМ биринчи сессиясининг биринчи кунида Ким Чен Инни мамлакатдаги олий давлат лавозими – КХДР Давлат ишлари раиси этиб қайта сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея КХДР Конституция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг