Янги таҳрирдаги “Давлат тили тўғрисида”ги қонун парламентга киритилди

Жамият

image

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг янги таҳрири киритилди. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Ҳозирда масьул қўмита томонидан қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрланмоқда. 

“Миллий тикланиш” демократик партияси сайловолди дастуридаги асосий масалалардан бири сифатида ушбу қонун лойиҳасини жиддий муҳокама қилишга тайёрланмоқда”, дейди Қодиров.

Шу билан бирга, бугунги кунда қабул қилишга тайёргарлик кўрилаётган “Норматив ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг 33-моддасида партия фракциясининг ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикасида барча норматив ҳуқуқий хужжатларни ўзбек тилида қабул қилиниши белгиланмоқда.

Аввалроқ, Россия ТИВ вакили Мария Захарова Ўзбекистонда давлат идораларида ишни давлат тилида юритмаган амалдорларни жазолашни назарда тутувчи қонун лойиҳасига муносабат билдириб чиққанди.

Унга жавобан Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов суверен давлат ҳудудида тил масаласи тартибга солиниши унинг ички сиёсати масалаларига киришини таъкидлаб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун Давлат тили

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг