Янги мавсумда “Челси” ЕЧЛда қатнашмайди
Спорт
−
27 Апрель 2023 5685 1 дақиқа
“Челси” Англия чемпионатининг 33-турида “Брентфорд”га қарши ўйинда (0:2) мағлуб бўлгач, Европа Чемпионлар лигасига йўл олиш имкониятидан маҳрум бўлди.
“Челси” ҳозирда 39 очко билан АПЛ турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда ва чемпионат якунига олти тур қолганида ЕЧЛ зонасидан 20 очко ортда қолмоқда. Лондон клубининг Премьер-лигадаги ғалабасиз серияси олтита ўйин (тўртта мағлубият ва икки дуранг)ни ташкил қилмоқда.
Қайд этиш жоиз, “Челси” 2018/2019 йилги мавсумдан буён илк марта Европа Чемпионлар лигасида ўйнамайди. Мусобақанинг жорий мавсумида “Челси” чорак финалга қадар етиб борди ва икки ўйинда “Реал”га мағлуб бўлди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь