Янги бало. Олимлар твиндемия хавфидан огоҳлантирмоқда 

Олам

image

Европада ўтган қишда қаттиқ чекловлар туфайли грипп вируси деярли бутунлай йўқ бўлиб кетди, бироқ бу йил у анча тез суръатларда қайтмоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқи тиббий регулятори маълумотларига таяниб хабар берган.  

Бу жараён, айниқса, жорий йилда кексалар учун хавфли бўлган H3A грипп вирусининг штамми тарқалаётгани сабабли, қўшалоқ эпидемия ёки твиндемия қўрқувини кучайтиради. 

Европа Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази маълумотларига кўра, ўтган йил декабрь ойининг ўрталаридан бошлаб грипп вируслари Европада кутилганидан ҳам тезроқ тарқалмоқда. Декабрь ойида Европа интенсив терапия бўлимларида грипп билан касалланганлар сони барқарор равишда ўсиб, йилнинг сўнгги ҳафтасида 43 тага етган. Бу пандемиядан олдинги даражадан анча паст бўлиб, 2018 йилда интенсив терапия бўлимларида ҳар ҳафтада 400 дан ортиқ грипп ҳолатлари қайд этилган. Аммо бу ўтган йилгидан кўпдир, олдинги йилда бутун декабрь ойи давомида интенсив терапия бўлимида фақат битта грипп ҳолати қайд этилган. 

“Вируснинг қайтиши ёзгача чўзилиши мумкин бўлган ғайриоддий узоқ грипп мавсумининг бошланиши бўлиши мумкин”, деган Европа Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш марказининг грипп бўйича бош мутахассиси Паси Пенттинен. 

Таъкидланишича, твиндемия ҳаддан ташқари юкланган соғлиқни сақлаш тизимларига ортиқча босим ўтказиши мумкин. 

Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган ҳафтадан бери эълон қилган маълумотларга кўра, мамлакатнинг учта вилоятида грипп эпидемияси кузатилмоқда. Бошқалари эса эпидемиядан олдинги босқичда. Францияда бу мавсумда гриппнинг 72 та жиддий ҳолати қайд этилган, олти киши вафот этган. 

Гриппга қарши вакциналар ҳар йили ўзгарувчан штаммларга қарши имкон қадар самарали бўлиши учун мослаштирилади. Уларнинг таркиби грипп мавсуми бошланишидан олти ой олдин, қарама-қарши яримшарда вирусларнинг айланиши асосида аниқланади. Бу дори ишлаб чиқарувчиларга дори воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш учун вақт беради. 

“Бироқ, грипп вируси ўтган йили деярли айланмади, шунинг учун бу йил мавжуд бўлган вакциналар H3Aга қарши оптимал бўлмайди”, дейди мутахассислар.


Мақола муаллифи

Теглар

грипп твиндемия

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг