Мутахассис мавсумий касалликлардан сақланиш йўлларини айтди
Саломатлик
−
05 Ноябрь 2021
5210Тўғри овқатланиш, спорт билан шуғулланиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш, тўғри танланган кийим ва эмланиш иммунитетни яхши сақлашга, шамоллаш ва коронавирусдан сақланишга ёрдам беради. Бу ҳақда терапевт Дмитрий Злобин маълум қилди.
“Қоидалар оддий: турли хил овқатлар истеъмол қилинг, уйқу режимига риоя қилинг, етарли миқдорда сув ичинг, мунтазам равишда машқ қилинг, сиз буни тоза ҳавода ҳам қилишингиз мумкин, ёмон одатлардан воз кечинг. Эҳтиёт чораларини унутмаслик керак: касаллик белгилари бўлган одамлар билан алоқани минималлаштириш, қўлларни тез-тез ва совун билан яхшилаб ювиш, антисептик воситалардан фойдаланиш, юз ниқобларини тақиш — буларнинг барчаси вирус юқтириш хавфини камайтиради”, деган терапевт.
Злобин қалин кийиниш кераклигини ҳам эслатган.
“Бизнинг иммунитетимиз респираторли инфекциялар билан касалланишдан юз фоизлик эҳтимол билан ҳимоя қила олмайди. Аммо касал бўлиб қолсак ҳам, касаллик енгил ўтишига ва тезда тузалиб кетишимизга имкон беради”, деб таъкидлаган эксперт.
Грипп ва янги коронавирус инфекциясига қарши эмланиш орқали ўзига хос иммунитетга эга бўлиш мумкин, дея хулоса қилган Злобин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь