Кореяда коронавирус ва гриппни аниқлайдиган ягона тест ихтиро қилинди

Олам

image

Жанубий Кореянинг Озиқ-овқат ва дори воситалари хавфсизлиги вазирлиги COVID-19 ва мавсумий гриппни битта намунада аниқловчи янги тестни рўйхатга олди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш идоралари маълум қилган, деб хабар бермоқда SCMP.

Жанубий Корея соғлиқни сақлаш тизими ходими Юн Тэ Хонинг сўзларига кўра, бу усул билан беморлар COVID-19 ва мавсумий грипп натижаларини битта тестда 3-6 соат ичида олишлари мумкин.

“Бу тиббиёт ходимларига юкламани камайтириши ва беморлар учун ноқулайликларнинг (тест натижасини кутиш) олдини олиши кутиляпти”, деган Юн.

Маълумот учун, Жанубий Кореяда кеча, 5 ноябрь куни коронавирусга чалиниш билан боғдиқ 125 та янги ҳолат қайд этилди. Бу – KDCA (Кореяда касалликларни назорат қилиш агентлиги)нинг маълумотларига кўра, 23 октябрдан бери кунлик энг юқори ўсиш ҳисобланади.

Мамлакатдаги тасдиқланган умумий касалликлар сони 27 мингдан ортиқни, вафот этганлар сони эса 475 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея коронавирус грипп

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг