Яндекс ўз серверларини Ўзбекистонга жойлаштириши мумкин
Технология
−
28 Февраль 2019 8626 1 дақиқа
Россиянинг “Яндекс” компанияси ўз хизматларини маҳаллийлаштириш мақсадида серверларини Ўзбекистонда жойлаштириши мумкин. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги сайтида маълум қилинган.
Кеча, 27 февраль куни Россиянинг “Яндекс” компанияси вакиллари ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари О.Умаров ўртасида билан учрашув бўлиб ўтган. Унда Умаров компаниянинг IT саноати ҳамда замонавий интернет сервислар ва ечимлар ишланмалари соҳасидаги кўп йиллик иш тажрибасини алоҳида эътироф этган.
“Яндекс” компанияси вакиллари келгусида ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирганлар.
Учрашув доирасида Ўзбекистон бозорида “Яндекс”нинг интернет сервисларини маҳаллийлаштириш, сервислардан яхшироқ фойдаланиш учун CDN-серверларни жойлаштириш йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилган.
Таълим ва малака ошириш соҳасидаги ҳамкорлик, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети билан IT соҳасидаги таълим дастурларини яратиш бўйича ҳамкорлик масалалари алоҳида кўриб чиқилган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель