Яна ўша эски савол. Ҳабиб октагонга қайтадими?
Спорт
−
16 Январь
4364Ultimate Fighting Championship (UFC) собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедовнинг спортга қайтиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Нурмуҳаммедов ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
“UFC 300 ҳам ва ҳаттоки UFC 400 ҳам менсиз ўтади”, деб ёзди спортчи.
Америкалик жангчи Чейл Соннен Ҳабиб апрель ойида ўтказиладиган ташкилот турнирида ярим ўрта вазнда UFC чемпиони англиялик Леон Эдвардс билан жанг қилиши мумкинлигини айтганди. Россиялик жангчининг амакиси Нурмуҳаммад Нурмуҳаммедовнинг айтишича, Ҳабиб формасини сақлаб қолиш учун машғулот ўтказмоқда, аммо фаолиятини давом эттирмоқчи эмас.
Маълумот учун, 35 ёшли Ҳабиб Нурмуҳаммедов 2021 йилда спортни тарк этганди. У MMA'даги фаолияти давомида 29 та ғалаба эришган ва бирор марта мағлубиятга учрамаган. Унинг номи UFC шон-шуҳрат залидан ҳам жой олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь