Яна икки ўзбекистонлик Туркиядаги вайроналар остидан омон чиқди

Олам

image

Туркияда содир бўлган мудҳиш зилзилалар вайроналари остидан яна икки ўзбекистонлик омон чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонаси хабар берди. 

1982 йил Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган фуқаро Асал Шотирбекова Ҳатай вилоятида бинолар орасидан қутқариб чиқарилган. Ҳозирда илк ёрдам кўрсатилмоқда.

Шунингдек, 1996 йилда туғилган фуқаро Акрамжон Ҳошимов Малатья вилоятида вайроналар остидан қутқариб чиқарилган ва ҳозирда Medipol Mega шифохонасида даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 февраль куни Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар ўзбекистонлик фуқаро вафот этгани,  15 нафар фуқаро қидирилаётган, улардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этаётгани хабар қилинган эди. Бугун, 8 февраль куни зилзила маркази бўлган Қаҳрамонмараш вилоятида бедарак йўқолган ўзбекистонлик Рашид Анвар ўғли Бойбеков топилган


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг