Туркиядаги вайроналар остидан ўзбекистонлик фуқаро тирик топилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Туркиядаги зилзила содир бўлган ҳудудларда яна бир ўзбекистонлик вайроналар остидан қутқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Қаҳрамонмараш вилоятида бедарак йўқолган ўзбекистонлик Рашид Анвар ўғли Бойбеков топилган. 

“Қутқарувчилар томонидан вайроналар остидан олиб чиқилган ватандошимиз ҳозирда “Şütçü İmam Üniversitesi Tıp Fakültesi” шифохонасига жойлаштирилган ва илк ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади Бош консуллик баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 февраль куни Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар ўзбекистонлик фуқаро вафот этгани,  15 нафар фуқаро қидирилаётган, улардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этаётгани хабар қилинган эди. 

6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. 

Туркия жануби-шарқида содир бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони 5 мингдан ошди. 

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга туширилди. 

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made