Қўшимча қилинишича, Сувайш йўлини бир оз муддатга тўсиб қўйган Minerva Nike номли йирик юк ташувчи кема Греция байроғи остидаги ҳаракат қилган.
“Канал бўйлаб ҳаракатланиш максимал 30 дақиқада қайта тикланади”, дейди манба.
“MarineTraffic” порталининг маълумотларига кўра, канал тўсиб қўйилган пайтда камида иккита тортувчи-қутқарув кемаси Minerva Nike’нинг атрофида бўлган.
Бу сўнгги кунларда Сувайш каналида содир бўлган иккинчи ҳодиса: март ойи охирида 400 метрлик Ever Given контейнер ташувчи кемаси 151 километр масофани босиб ўтиб, канални тўсиб қўйганди ва олти кун давомида транспорт воситалари Сувайш канали бўйлаб ҳаракат қилолмай, тирбандликни юзага келтирганди.