Дунё савдо “қон томири”ни тўсиб қўйган Ever Given ниҳоят манзилига етиб олди 

Олам 3975
image
-

Жорий йилнинг март ойида Сувайш каналининг 151-километрида саёзликка ўтириб қолган Ever Given контейнер кемаси Нидерландиянинг Роттердам портига етиб келди. Бу ҳақда Голландия телерадиоэшиттириш корпорациясига асосланиб хабар берилган.  

Таъкидланишича, Ever Given Роттердамга деярли тўрт ой кечикиб келган. Узоқ муддатли суд ишларидан сўнг, контейнер кемаси жорий йилнинг 7 июль куни Мисрнинг ҳудудий сувларидан чиқиб, белгиланган манзилга йўл олган. 

Порт маъмуриятининг маълумотларига кўра, кеманинг бортида қисман Нидерландия бозорига мўлжалланган моллар бўлган 14 мингга яқин контейнер мавжуд. 

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Хитойдан Роттердамга кетаётган 400 метр узунликдаги Ever Given кемаси Сувайш каналининг 151-километрида саёзликка ўтириб қолганди. У орадан 6 кун ўтибгина сувга қайтарилди. Канал тўсилиб қолганида 400 дан ортиқ кемадан иборат навбат юзага келди.  

Канал раҳбарияти кема эгасидан етказилган зарар учун 916 миллион доллар миқдорида товон пули тўлашни ҳамда контейнер кемасини қуруқликдан олиб чиқиш харажатларини талаб қилганди. Май ойида канал раҳбарияти гаров сифатида 200 миллион доллар нақд пул тўланиши шарти билан товон пули миқдорини 550 миллион АҚШ долларигача камайтиришга рози бўлганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 2.8
t
×