Яна бир Европа вакили Хитойга боряпти
Олам
−
12 Апрель 2023
10298Жорий йилнинг 13-15 апрель кунлари Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Хитойда расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда бугун, 12 апрель куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин маълум қилди.
“Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ХХР Ташқи ишлар вазири Цинь Гангнинг таклифига биноан Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 13-15 апрель кунлари Хитойда расмий ташриф билан бўлади”, деган Ван Венбин брифингда.
Расмийнинг айтишича, Бербокнинг Хитойга сафари Хитой-Германия орасидаги стратегик дипломатия ва хавфсизлик бўйича 6-мулоқот арафасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Пекинга бориб, ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказганди. Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеп Боррель ҳам апрель ойи ўрталарида Хитойга бориши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь