Макрон Хитойга етиб келди (видео)
Олам
−
05 Апрель 2023
8214Бугун, 5 апрель куни Франция Президенти Эммануэль Макрон уч кунлик ташриф билан Хитойга келди. Бу ҳақда CCTV хабар берди.
Режага кўра, Макрон Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашади. AFP агентлигининг хабар беришича, улар Украинадаги вазиятни муҳокама қилади.
Бундан ташқари, Макрон Хитой Бош вазири Ли Цян ва парламент спикери Чжао Лэцзи билан музокаралар ўтказади ва Си Цзиньпиннинг отаси Си Чжунсюнь раҳбарлик қилган Гуандун провинциясининг пойтахти Гуанчжоуга ҳам боради.
Унга Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳамроҳлик қилган. Ушбу ташриф 7 апрелга қадар давом этади.
Маълумот учун, Макрон ва Си Цзиньпин охирги марта 2022 йилда Индонезияда бўлиб ўтган G20 саммити доирасида учрашган. Франция Президентининг Пекинга аввалги ташрифи эса 2018 йилнинг январида бўлиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 март куни бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммитидан сўнг Макроннинг Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан бирга Хитойга бориши маълум бўлган эди.
LiveБарчаси