Ўзбекистонлик футболчи Арда Турон мураббийлигидаги жамоа аъзосига айланди
Спорт
−
17 Август 2023
6492Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Туркиянинг “Эюпспор” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.
Ўрозов янги клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. Бунгача футболчи Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида тўп тепаётганди.
Маълумот ўрнида, “Эюпспор” Туркия 1-лигаси жамоаси ҳисобланади. Жамоа мураббийи машҳур туркиялик собиқ футболчи – Арда Турон.
”Футболчимизга янги жамоаси сафида омад ва зафарлар тилаймиз”, дейилади ЎФА хабарида.
LiveБарчаси