Ўзбекистонлик футболчи Арда Турон мураббийлигидаги жамоа аъзосига айланди

Спорт

image

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Туркиянинг “Эюпспор” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.

Ўрозов янги клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. Бунгача футболчи Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида тўп тепаётганди. 

Маълумот ўрнида, “Эюпспор” Туркия 1-лигаси жамоаси ҳисобланади. Жамоа мураббийи машҳур туркиялик собиқ футболчи – Арда Турон.

”Футболчимизга янги жамоаси сафида омад ва зафарлар тилаймиз”, дейилади ЎФА хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ўрозов Эюпспор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар