Яна бир маҳсулот ишлаб чиқарувчилари ҚҚСдан озод қилинди

Жамият 3687
image

Ўзбекистон Пезиденти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор республика миқёсида электр энергияси назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасидаги харид тартиб-таомилларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг иштирокини максимал даража олиб чиқиш учун қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилмоқда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3384-сон қарори 9-банди ўз кучини йўқотган деб топилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981-сон қарори 4-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди:

“Электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 2022 йил 1 январга қадар ушбу қарор доирасида “Ўзбекэнерго” АЖ билан тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бутловчи қисмлар, хомашё ва материалларни олиб кирганлик учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно), шунингдек, мазкур электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотишда қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин”.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 1.9
t
×