Яна бир ДХХ мансабдори ишдан олинди

Жамият

image

Давлат хавфсизлик хизматининг Ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган полковник Алижон Ғаниевич Ашуров лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Қайд этиш жоизки, олдинроқ унинг укаси Сарвар Ғаниевич Ашуров ҳам Ўзбекистон Бош вазирининг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимидан озод қилинганди. Унинг ўрнига Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари – бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Мусожонович Ибрагимов Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келган Абдусалом Абдумавлонович Азизов лавозимидан озод қилингач, мудофаа вазири сифатида ишлаб келаётган Баҳодир Низомович Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланганди. 

Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов эса Мудофаа вазири этиб тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Аҳроржон Ҳалимжонович Атхамов ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг тегишли буйруғи билан ИИББ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Темур Акрамович Собиров лавозимидан озод этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ Сарвар Ашуров Алижон Ашуров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг