Дониёр Тошхўжаев ишдан олинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Аҳроржон Ҳалимжонович Атхамов ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг тегишли буйруғи билан ИИББ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Темур Акрамович Собиров лавозимидан озод этилган.

Маълумот учун, Дониёр Тошхўжаев 2023 йилнинг август ойидан эътиборан ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

2022 йил февраль ойида Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланган.

Унгача эса 2020 йил январидан Фарғона вилояти ИИБга раҳбарлик қилган.

Дониёр Тошхўжаев 2019-2020 йилларда Ички ишлар вазири ўринбосари – ИИВ Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Бунгача у Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари – Кадрлар бошқармаси бошлиғи, аввалроқ – ИИББ бошлиғи ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келган Абдусалом Абдумавлонович Азизов лавозимидан озод қилингач, мудофаа вазири сифатида ишлаб келаётган Баҳодир Низомович Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланганди. Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов эса Мудофаа вазири этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Аҳроржон Ҳалимжонович Атхамов Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар