Бош вазир қабулхонасига янги мудир тайинланди
Жамият
−
25 Ноябрь 2024 9835 1 дақиқа
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Шуҳрат Мусожонович Ибрагимов Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Билдирилишича, Шуҳрат Ибрагимов бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудирининг ўринбосари — бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бош вазирнинг ёрдамчиси – Бош вазир қабулхонасининг мудири лавозимида ишлаб келган Сарвар Ғаниевич Ашуров ишдан олингани хабар қилинганди. Ашуров нима сабабдан ишдан бўшатилгани очиқланмади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь