Яна бир давлат Токио Олимпиадасида қатнашишдан бош тортди

Спорт 11375
image

Гвинея спорт вазири Санусси Бантама Соу мамлакат олимпия терма жамоаси коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этмаслигини маълум қилди.

Соунинг таъкидлашича, COVID-19 инфекцияси туфайли Гвинея спортчиларининг соғлиғидан хавотирда бўлган ҳукумат жамоани Токио Олимпиадасида иштирок этмаслигини маъқул кўрган. Шу билан бирга, мамлакат ҳукуматига яқин бўлган “AFP news” манбаси бу қарор Японияга саёҳат харажатларини қоплаш учун маблағ етишмаслиги билан ҳам боғлиқ, деб ҳисоблаган.

Токио Олимпиадасида Гвинея номидан бешта спортчи баҳсларда қатнашиши керак бўлган: Улар — Фатумата Яри Камара (эркин кураш), Мамаду Самба Ба (дзюдо), Фатумата Ламарана Туре, Мамаду Таиру Ба (иккаласи ҳам сузиш) ва Аиссата Дин Конте (100 метрга югуриш).

Олдинроқ КХДР терма жамоаси ўйинларда иштирок этишдан бош тортган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 514
Рейтинг: 2.9
t
×