Яна бир боксчи Олимпиада билан хайрлашди

Спорт

image

Бокс бўйича -75 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон вакили Фанат Қаҳрамонов нимчорак финалда қозоғистонлик боксчи Абилхан Аманқулга қарши рингга кўтарилди. 

Биринчи раундда устунликка эришган Қаҳрамонов қолган раундларда ташаббусни бой берди. 

Бунга қадар ҳам икки чармқўлқоп устаси бир-бирига қарши жанг ўтказган. 2020 йилнинг март ойида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинларига лицензия берувчи турнирнинг чорак финалида Абилхан Аманқул ғалаба қозонган.

Фанат Қаҳрамонов илк босқичда грузиялик Гиорги Харабадзега қарши рингга кўтарилиб, техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. 

Маълумот ўрнида, бугун ғалаба қозонган Абилхан Аманқул жорий йилнинг май ойида ўтказилган Осиё чемпионатининг финалида бошқа бир ўзбек боксчиси Саиджамшид Жафаровга имкониятни бой берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Токио-2020 Фанат Қаҳрамонов

Баҳолаганлар

171

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made