Яна 10 нафар ўзбекистонлик Коста-Рика остонасидан ватанига қайтади
Жамият
−
03 Март
3508АҚШ томонидан Коста-Рикага депортация қилиниши керак бўлган ўзбекистонликлар Нью-Йорк орқали Тошкентга қайтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.
“Коста-Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин ватанга қайтиш ниятида бўлган яна 10 нафар фуқаромиз мазкур ҳафта давомида Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга етиб келади”, деб ёзди Бурҳонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка Қўшма Штатлари мамлакатда рухсатсиз бўлиб турган ўзбекистонлик муҳожирларни Панамага депортация қилаётгани ҳақида маълум қилинганди. Бунинг ортидан Ўзбекистон элчихонаси АҚШ ҳукуматига Панамага депортация қилинганлар бўйича сўров киритди.
Кейинроқ эса АҚШ томони билан олиб борилган музокаралар натижасида Коста-Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин Ўзбекистонга қайтиш ниятида бўлган 7 нафар ўзбекистонлик Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтарилди.
LiveБарчаси