Яна ҳакамларнинг қарори билан ўзбекистонлик боксчи мағлуб бўлди
Спорт
−
29 Июль 2021
5836-51 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинларида баҳс олиб бораётган боксчи Турсуной Раҳимова ҳакамларнинг қарорига кўра мағлубиятга учради.
Туркиялик Бусе Наз Чақирўғлу билан кечган муросасиз жангда ўзбекистонлик боксчи қиз устунликка эришган эди. Бироқ ҳакамларнинг қарори якунда жаҳон рейтинги етакчиси ҳисобланган Чақирўғлунинг ғалабасини эътироф этди — 3:2.
Шу тариқа, Турсуной Раҳимова жангда устунлик қилиб, ҳакамларнинг ғалати қарори билан Олимпиадани тарк этган Ўзбекистон делегацияси таркибидаги иккинчи боксчига айланди.
Аввалроқ, Жаҳон ва Осиё чемпиони Миразизбек Мирзаҳалилов яққол устунликка эришиб, мусобақани тарк этгани ҳақида хабар берган эдик.