Яманда тошқин қурбонлари 60 кишига етди (видео)
Олам
−
23 Август
1965Ямандаги сув тошқинлари оқибатида камида 60 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Daily Times” хабар берди.
“Деярли ўн йиллик уруш билан курашаётган Яман ҳар йили кучли ёғингарчилик туфайли юзага келадиган тошқинлардан азият чекади, иқлим ўзгариши эса ёғингарчиликнинг частотаси ва интенсивлигини оширмоқда”, дейилади хабарда.
БМТ маълумотларига кўра, 270 мингга яқин одам тошқиндан жабр кўрган. Айрим шаҳарларда кучли ёмғирлар жамоат инфратузилмасини, жумладан, мактаблар, йўллар ва шифохоналарни вайрон қилган. Шимолий Ҳажжа вилоятида момақалдироқ пайтида яшин уриши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Мамлакат бўйлаб яна 13 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
БМТнинг OCHA гуманитар агентлиги эълон қилган ҳисоботда июль ойидан бери сув тошқини Ҳодейда провинциясида 36, Иббда 9, Марибда 8 ва Таизда 7 кишининг ўлимига сабаб бўлгани келтирилган.
“Жамоат инфратузилмаси, жумладан, мактаблар, йўллар ва соғлиқни сақлаш муассасалари зарар кўрди”, дейилади ҳисоботда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ эпимаркази Ливиянинг Дерна шаҳрида бўлган тошқин оқибатида 11 минг киши ҳалок бўлганди, 20 мингга яқин киши бедарак йўқолганди.
LiveБарчаси