Яман қирғоқлари яқинида кема ҳалокати оқибатида 13 муҳожир ҳалок бўлди

Олам

image

Яман қирғоқларида муҳожирлар қайиғининг чўкиб кетиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди, яна камида 14 нафар қочқин бедарак йўқолди. Бу ҳақда БМТнинг Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) маълум қилди.

“Ўлганлар орасида 11 эркак ва 2 аёл бор. Қурбонларнинг жасадлари Дубоб туманидаги Ал-Шўра яқинидаги Баб ал-Мандеб қирғоғида топилди”, дейилади ХМТ сайтида.

Ташкилот Африка давлатлари ва Яман ўртасидаги миграция йўли дунёдаги энг хавфли йўллардан бири бўлиб қолаётганини эслатди. Бироқ, қочқинлар бу йўл бўйлаб ўтишда давом этмоқда. ХМТ маълумотларига кўра, 2023 йил учун Африкадан Яманга 97 минг муҳожир келган.

20 август куни Яман қирғоқларида муҳожирлар бўлган қайиқ ағдарилиб кетди. Кемада 25 нафар жибутилик бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 19 август куни эрта тонгда Италиянинг Сицилия вилоятидаги Палермо шаҳри қирғоқларида бортида 22 киши бўлган 50 метр елканли қайиқ чўкиб кетган, оқибатда 7 киши бедарак йўқолганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Африка ХМТ Яман муҳожирлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made