Сицилияда бортида 22 киши бўлган қайиқ чўкиб кетди
Олам
−
19 Август
1973Бугун, 19 август куни эрта тонгда Италиянинг Сицилия вилоятидаги Палермо шаҳри қирғоқларида бортида 22 киши бўлган 50 метр елканли қайиқ чўкиб кетди, оқибатда 7 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда “Palermo Today” хабар бермоқда.
Италия қирғоқ хавфсизлик хизмати ва ўт ўчирувчилар бўрон ва тўлқинлар оқибатида денгизга чўкиб кетган қайиқдан 15 кишини, жумладан бир болани қутқариб олган.
Қайд этилишича, қайиқда 2 нафар Англия-Франция фуқароси, шунингдек Ирландия, Янги Зеландия, Шри-Ланка ва Британия фуқаролари бўлган. Қутқарилган 15 кишининг аҳволи барқарор.
Ёнғин бўлимининг ғаввослари кема атрофида, тахминан 50 метр чуқурликда ва қирғоқдан ярим миль узоқликда қидирув ишларини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркиянинг Чаноққалъа вилоятида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган резина қайиқнинг чўкиб кетиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси