Яман ҳусийлари Қизил денгизда нефть танкерига ҳужум қилди (видео)
Олам
−
17 Июль
9184Яман ҳусийлари Қизил ва Ўртаер денгизидаги учта кемага баллистик ракеталар, учувчисиз самолётлар ва дрон- қайиқлар билан ҳужум қилганини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Гуруҳнинг ҳарбий қаноти матбуот котиби Яҳё Сариянинг сўзларига кўра, ҳужумлар Исроилнинг Ғазо секторининг жанубий қисмига берган зарбаларига жавобан амалга оширилган. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, бу ҳужумда камида 90 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган,300 жароҳатланган.
Сариянинг сўзларига кўра, нишонлар нефть маҳсулотларини ташувчи Bentley I танкери ва Қизил денгиздаги Chios Lion нефть танкери ва Ўртаер денгизидаги Olvia танкери бўлган.
Дастлабки икки кемага қилинган ҳужумлар Америка расмийлари томонидан тасдиқланиб, ҳеч қандай вайронагарчилик ва қурбонлар йўқлигини маълум қилди.
Буюк Британия Ҳарбий-денгиз кучларининг Денгиз савдосини мувофиқлаштириш бошқармаси (UKMTO) Яманнинг Ходейда шаҳри яқинида Қизил денгизда иккита кемага ҳужум қилингани, улардан бирининг экипажи кемага зарар етказилгани ҳақида хабар берган.
Шу билан бирга, иккала кема ҳам белгиланган портларга йўл олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь