Ямал Евро-2024'да рекорд ўрнатди

Спорт

image

Испания терма жамоаси аъзоси Ламин Ямал Евро-2024 плей-офф босқичида Грузияга қарши баҳсда голли узатмани амалга ошириб, плей-офф босқичида ассистентлик қилган энг ёш футболчига айланди. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.

Вингер 16 ёшу 353 кунлигида Европа чемпионати плей-офф босқичида ўз номига ассист ёздириб қўйди. Ямал Грузияга қарши 1/8 финалда Фабиан Руиснинг голига ҳаммуаллифлик қилди. Бу унинг турнирдаги иккинчи голли узатмаси ҳисобланади.

“Барселона” футболчиси Евро-2024да энг яхши ассистентлар рўйхатида Оркун Кекжу (Туркия), Деннис Ман (Руминия), Ремо Фреулер ва Мишел Эбишер (Швейцария) билан бирга биринчи ўринни бўлишиб турибди.

Маълумот учун, Испания терма жамоаси чорак финалдаги ўйинини Германияга қарши ўтказади. Ўйин 5 июль куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания Ламин Ямал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг