Яккабоғда мактаб ўқувчиларига полда дарс ўтилгани айтилмоқда

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида мактаб ўқувчилари парта ва стулларсиз хонада полда ўтирганча дарс ўтгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, прокуратура томонидан мазкур видео ёзувда қайд этилган ҳолатлар тегишли соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганилмоқда.

Қайд этилишича, ишчи гуруҳ  томонидан видео ёзувдаги мактаб хонасида ўқувчилар полда ўтирган ҳолда дарс машғулотида қатнашаётгани акс этган лавҳанинг ҳаққонийлиги ҳам ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб

Баҳолаганлар

274

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг