Яккабоғ ҳокими 311 млн сўмга Captiva харид қилмоқда

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев 311 млн сўмлик Captiva харид қилмоқда. Автомашинани харид қилиш масаласи Халқ депутатлари туман кенгаши сессиясида депутатлар томонидан тасдиқланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот котиби хабар берди.

Captiva харид қилишга сабаб қилиб, “2014 йилда ишлаб чиқарилган, ҳозирда яроқсиз ҳолга келиб қолган” Gentra хизмат машинаси кўрсатилган. 

“Савол туғилиши табиий: яқинда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида туман ва шаҳар ҳокимлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 1000 баравари (245 млн сўм)дан ошмаслиги айтилган. Нега 311 миллион сўм?

Ушбу қарорнинг 1-иловасида “Бориш қийин бўлган ва тоғли туманлар ҳокимлари учун хизмат автотранспорт воситасини харид қилишда двигателнинг энг юқори қуввати 3 000 см3гача оширилишига рухсат этилади”, дея қўшимча қилиб кетилган. Яккабоғ туманининг 62,7 фоиз майдони тоғли ҳудудлар ҳиссасига тўғри келади. Шу сабабли, Captiva автомашинаси харид қилиш қонунга зид эмас, деб топилган. Ушбу масалада туман ҳокими вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга хат билан мурожаат қилиб, рухсат сўраган”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 апрелдаги “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 258-сонли қарори қабул қилиниши муносабати билан Зойир Мирзаев эълон қилган мораторий бекор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Captiva Яккабоғ

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг