ЯИМ ҳажми энг юқори бўлган ҳудуд маълум бўлди

Жамият 4961
image

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида  ялпи ички маҳсулоти ҳажми 87,8 триллион сўмни ташкил қилиб, ҳудудлар кесимида етакчи бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. 

Статқўмга кўра, сўнгги 9 ойда жорий нархларда ҳудудларнинг ЯИМ ҳажми қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 87,8 трлн. сўм;
  • Тошкент вилояти — 57,2 трлн. сўм;
  • Навоий вилояти — 42 трлн. сўм;
  • Самарқанд вилояти — 37,8 трлн. сўм;
  • Фарғона вилояти — 33,6 трлн. сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 31,7 трлн. сўм;
  • Андижон вилояти — 30,4 трлн. сўм;
  • Бухоро вилояти — 27,4 трлн. сўм;
  • Наманган вилояти — 24,1 трлн. сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 21,4 трлн. сўм;
  • Хоразм вилояти — 18,9 трлн. сўм;
  • Қорақалпоғистон Р. — 18,1 трлн. сўм;
  • Жиззах вилояти — 15,9 трлн. сўм;
  • Сирдарё вилояти — 11 трлн. сўм.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ялпи ички маҳсулот ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,9 фоизни, жумладан, саноат – 109,0 фоизни, хизматлар – 107,6 фоизни, қишлоқ хўжалиги – 104,2 фоизни ташкил қилган. Савдо айланмаси ҳажми 167,0 трлн сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 109,8 фоизга ўсган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 118
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×