Xon Saroy навбатдаги “Sayram” лойиҳаси эшикларини очди
Бизнес
−
05 Август 2023
5079Жорий йилнинг 1 август куни Ўзбекистондаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири бўлган Xon Saroy ўзининг навбатдаги “Sayram” дея номланган лойиҳаси эшикларини очди.
“Sayram“ лойиҳаси Юнусобод 14-мавзеда қад ростлаган бўлиб, бино умумий 16 қаватдан иборат. Мазкур бино 35,4 метр квадратдан 101 метр квадратгача бўлган 126 та хонадондан ташкил топган. Хонадонларда 40,4 метр квадратгача бўлган очиқ террасалари ҳам мавжуд.
Мазкур лойиҳа асосида бунёд этилган турар-жой биносидан уй сотиб олган харидорларнинг сўзларига кўра, бино сўнгги замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Умумий фойдаланишдаги йўлаклар кенг бўлиб, лифтлари ҳам анча қулай.
“Уй харид қилишдан олдин албатта уни ишончлилигини кўриш керак. Биз бу компанияни анчадан бери кузатиб, ишонч ҳосил қилиб кейин харид қилдик. Энди биз бу ердан ертўла қисмини қураётган пайтида тепа қаватдан 51 метр квадрат уй хонадон харид қилганмиз. Ўша пайтда 21 метр квадрат балкон бизга шундай ҳадя этилди”, дейди бошқа харидор.
Лойиҳанинг пастки 3 қаватида кўнгилочар масканлар, дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бўлиши режалаштирилган. Ички ҳовлида болалар учун хавфсиз майдонча ҳам мавжуд. Турар-жойда узлуксиз ишловчи замонавий лифтлар ўрнатилган бўлиб, ёпиқ ҳовли 24/7 режимида ишловчи кузатув камералари билан таъминланган.
Лойиҳанинг очилиш маросимига халқимизнинг севимли хонандалари Шоҳруҳхон, Ёрқинхўжа Умаров ва бошқалар ташриф буюрди. Тадбир чоғида Хонзода, Имона ва Мафтуна каби бир қатор блогерлар ҳам келиб, маросимни кўтаринки руҳда ўтишига ҳисса қўшди.
Маълумот учун, “Xon Saroy” компанияси ўз фаолиятини дастлаб Навоий вилоятида, кейин эса 2019 йил Тошкент шаҳридаги “Xon Saroy“ номли лойиҳадан бошлаган. Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида қурилган ва қурилаётган лойиҳалар сони 12 тани ташкил қилади. Булардан ”Xon Saroy“, ”Меga Tower“, ”Pandora“, ”Аyvon“, ”Diplomat“ лойиҳаларидаги хонадонларни ўз эгаларига топшириб келмоқда.
“Sayram” лойиҳаси Тошкент шаҳрида топширилган 6-лойиҳа ҳисобланади. Бундан ташқари, жорий йилда яна бир “Zoʼrsan” лойиҳасининг сотуви бошланган бўлиб, ҳозирги кунда яна 5 та лойиҳада қурилиш ишларини олиб бормоқда.