Xon Saroy навбатдаги лойиҳасини ўз эгаларига топширди

Бизнес

Жорий йилнинг 7 май куни қурилиш бозорида сифат ва ишонч тамойиллари билан ажралиб турадиган Xon Saroy компанияси ўзининг навбатдаги – “Orzular” лойиҳасининг эшикларини очди.

Ушбу лойиҳанинг асосий афзалликларидан бири – унинг қулай жойлашувидир. “Orzular” лойиҳаси Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида, аниқроғи “Уч қаҳрамон” бозори яқинида жойлашган. Лойиҳа 14 та блокдан иборат бўлиб, ҳар бир блок 16 қаватдан иборат. Мажмуадаги хонадонлар сони 1500 тани ташкил этади. Уйларнинг майдони эса 37 квадрат метрдан 136 квадрат метргача.

Мажмуанинг дастлабки икки қаватида кўнгилочар масканлар, савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашиши режалаштирилган. Шунингдек, мажмуа ҳудудида шахсий аллея ҳам ташкил этилган. Ички ҳовлида болалар учун хавфсиз майдонча, ер усти ва ер ости автотураргоҳлари мавжуд. Мажмуа замонавий ва узлуксиз ишлайдиган лифтлар билан жиҳозланган бўлиб, ёпиқ ҳовли ҳудуди 24/7 режимида ишлайдиган кузатув камералари орқали назорат қилинади.

“Orzular” лойиҳасидан машҳур блогерлар Садоқат Ҳамидовна, Хонзода, Муборак, “Mittivine” жамоаси, Мафтуна Араббаевна, Моҳларой Собирова, Қодир Толипов, Озод Шукрулаев, Озодбек Маннопов, Абдували Сакиев, Дурдона Қурбонова хонадон сотиб олган. Бундан ташқари, халқ орасида машҳур санъаткорлар ҳам шу ердан уй сотиб олиб, қўшни бўлишди.

Лойиҳанинг очилиш маросимида халқимизнинг севимли хонандалари Шоҳруҳхон, Зиёда, Райҳон, Мавлуда Асалхўжаева, Жаҳонгир Позилжонов ва Ёрқинхўжа Умаровлар иштирок этишди. Тадбирни олиб борган бошловчилар Алишер Узоқов, Райҳон Уласенова ҳамда Жаҳонгир Мирзо меҳмонлар билан компания фаолияти юзасидан қизиқарли савол-жавоблар ўтказди. Блогерлар жамоаси эса, саволларга тўғри жавоб берган мижозларга Xon Saroy томонидан эсдалик ва қимматбаҳо совғаларни тақдим этди.

Ўзининг олти йиллик фаолияти давомида Xon Saroy компанияси кўчмас мулк бозорида салмоқли натижаларга эришди. Компания 2019 йилда бозорга кириб келганидан буён умумий майдони 609 минг квадрат метрдан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириб, 5 мингдан ортиқ хонадонни фойдаланишга топширди. Натижада, 12 мингдан ортиқ оила Хон Сарой уйларини танлади.

Бугунги кунга қадар компания жами 24 та лойиҳани амалга оширган бўлиб, улардан 14 таси ўз эгаларига топширилган. Жумладан, “Ayvon,” “Mega Tower,” “Pandora,” “Diplomat,” “Sayram,” “Navoiy City 1,” “Navoiy City 2,” ‘Sulton Saroy,” “Parlament,” “Salom Qo‘yliq,” “Okean,” “Orzular” ҳамда "Sher Xon" лойиҳалари шулар жумласидандир. Айни пайтда компаниянинг 10 дан ортиқ йирик лойиҳаларида қурилиш ишлари фаол давом этмоқда.

Xon Saroy компанияси нафақат қурилиш соҳасида, балки таълим, оммавий ахборот воситалари, молия ва спорт соҳаларида ҳам фаол ривожланмоқда. Бугунги кунда компания таркибида Xon Saroy Payments тўлов иловаси, Xon Saroy Академия бизнес мактаби, Xon Saroy Media медиа лойиҳаси ҳамда Xonsaroy Fitness каби янги йўналишлар фаолият юритмоқда.

Xon Saroy алоқа маркази: +998(71)2007400

Сайт | Telegram | Instagram | Youtube

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Xon Saroy “Orzular” лойиҳаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг