“Xon Saroy music” ғолибларига совғалар топширилди

Бизнес

2022 йилнинг сентябрь ойида “Xon Saroy” қурилиш компанияси томонидан “Xon Saroy music” мега лойиҳасига старт берилганди. Мазкур лойиҳа мана шу бир йил ичида Ўзбекистонинг 12 вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан истеъдодли, қўшиқ куйлашга иштиёқманд ёшларни танлов асосида саралаб олди. Бугун эса “Xon Saroy music” танловида ғолиб бўлганларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

“Xon Saroy music” лойиҳаси кенг қамровда ташкиллаштирилган бўлиб, бир ойнинг ўзида 260 миллионга яқин ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг диққат марказида бўлди. Лойиҳада иштирок этган икки минг нафар ёшлардан 10 нафари сўнгги босқичгача етиб келди.

Унинг якуний натижаларига кўра, биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикасидан Мияссар Даулетбаева қўлга киритди. Мукофот тариқасида унга “Xon Saroy” компанияси томонидан қурилган икки хонали уй, автомобиль ҳамда “Xon Saroy media” билан узоқ йиллик ҳамкорлик қилиш имконини берувчи сертификатлар берилди.

“Xon Saroy music” лойиҳасида қатнашганимдан жуда хурсандман. Кутганимдан ҳам ортиқроқ совғалар бераётган “Xon Saroy” қурилиш компаниясига миннатдорчилик билдираман. Мана шу лойиҳа доирасида бизга устозлик қилган Алишер Узоқовга, яқиндан ёрдам берган ижодкорларга, барча ташкилотчиларга раҳмат деб қоламан. Менга берилган икки хонали уй, машина ва бир қанча сертификатлар фақатгина мени эмас, бутун Қорақалпоқ халқини қувонтирди”, дейди у.

“Xon Saroy music” лойиҳасида иккинчи ўринни эса Ноила Ҳабибуллаева эгаллади. Унга “Xon Saroy” қурилиш компанияси томонидан 100 миллион сўм пул мукофоти ва “Xon Saroy media” билан ҳамкорлик қилиш учун сертификат берилди.

“Наманган вилоятидан қатнашган эдим. Дастлаб кучли ўттизталикка, кейин эса кучли ўнталикка кирдим. Финалгача етиб келиб, унда иккинчи ўринни қўлга киритдим. Юз миллион сўм пул мукофоти ва махсус сертификатлар соҳибаси бўлдим. Бу лойиҳада қатнашганимдан жуда хурсандман”, дейди Ноила Ҳабибуллаева.

Учинчи ўрин эса Жасурбек Субҳоновга насиб этди. Унга эса 50 миллион сўм пул мукофоти ҳамда “Xon Saroy media” билан ҳамкорлик қилиш учун махсус сертификатлар тақдим этилди.

“Бу лойиҳадан жуда кўп нарса олдим, тўғриси. Шу лойиҳа ортидан анчагина мухлислар орттирдим, қўшиқларим хит даражасига чиқди. “Xon Saroy” қурилиш компаниясидан жуда ҳам миннатдорман. Компания вакиллари бизни вилоят танловида кашф этди. Барча харажатларимиз қоплаб берилди. “Xon Saroy” қурилиш компаниясига омад тилаб қоламан”, дейди у

“Xon Saroy Media” продуссерлик марказига  2022 йил август ойида “Xon Saroy” компанияси бошчилигида Жасур Бадалбаев ва Шоҳруҳҳон иштирокида асос солинган бўлиб, шу вақт оралиғида 30 дан ошиқ клип олиниб, қўшиқлар басталанган. Бу билан “Xon Saroy” компанияси ўзбек санъати ривожланишига, ёшларни истеъдодларини намоён қилишига кўмаклашмоқда.

Маълумот учун, “Xon Saroy” қурилиш компанияси пойтахтимизда 12 та лойиҳани тақдим этиб келмоқда, улардан 6 таси хонадон эгаларига тантанали равишда топширилган.

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг xonsaroy.uz

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Xon Saroy Xon Saroy music

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made