Xon Saroy’дан навбатдаги тантанали очилиш маросими!
Бизнес
−
03 Июль
48401 июль куни мижозлар ишончини кўп йилларда бери қозониб келаётган Xon Saroy қурилиш компанияси навбатдаги “Salom Qo’yliq” лойиҳаси хонадонларини тантанали очилиш маросими ила ўз эгаларига топширди.
Очилиш маросимининг ҳар бир лаҳзаси унутилмас тарзда ўтди десак муболаға бўлмайди. Таниқли санаткорлар ва блогерлар ўзларининг чиқишлари билан барчага кўтаринки кайфият улашди.
Замонанинг ёрқин намунаси бўлган “Salom Qo’yliq” лойиҳаси Миробод тумани, Қўйлиқ 3-массивда жойлашган. Лойиҳа 3 та блок, 3 та кириш қисми ва умумий 360 та хонадондан ташкил топган.
Лойиҳанинг биринчи ва иккинчи қавати маиший хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бўлиб, учинчи қаватда эко-ҳудуд жойлашган.
Очилиш маросими давомида хонадон эгалари нима учун Xon Saroy компаниясини танлашгани ҳақида ўзларининг фикрларини билдириб ўтди.
“Xon Saroy компаниясининг лойиҳаларини чиройлилиги, сифатлилиги ва хоналарнинг кенглиги ёқгани учун танладим”, дейди мижозлардан бири.
“Учинчи қаватида оилавий дам оладиган жойнинг мавжудлиги, ҳавоси тоза, яшил зонаси кўп бўлгани учун ушбу лойиҳани танладим” деди яна бир мижоз.
“Менинг орзуимдаги уй” танловида финал босқичига ўтган иштирокчиларга совғалари топширилди. Ушбу танлов компания томонидан 3 йилдан буён 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан ўтказиб келинади. Ҳозирги кунга қадар танловда 2500 дан зиёд болажонлар қатнашган.
Xon Saroy қурилиш компанияси Тошкент шаҳридаги илк фаолиятини 2019 йилда “Xon Saroy” номли лойиҳадан бошлаган. Ҳозирги кунга қадар 10 та лойиҳасидаги хонадонларни ўз эгаларига унутилмас очилиш маросимлари билан топшириб келмоқда. Компания нафақат қурилишда, балки спорт ва маданиятни қўллаб қувватлашда ҳам етакчи ўринда туради.
Қўшимча маълумот учун: 712007400 | 555017400
Sayt: xonsaroy.uz
Telegram: t.me/XonSaroy
Instagram: https://instagram.com/xonsaroyuz
Реклама ҳуқуқи асосида