WTA 2021 йилда энг кўп пул топган теннисчиларни эълон қилди

Спорт 1188
image

Бутунжаҳон аёллар теннис ассоциацияси (WТА) 2021 йилги мавсумда қўлга киритилган мукофот пуллари бўйича теннисчилар рейтингини эълон қилди. Унда дунёнинг биринчи рақамли ракеткачиси австралиялик Эшли Барти етакчилик қилмоқда.

Иккинчи поғонадан чехиялик Барбора Крейчикова жой олган бўлса, Беларус вакиласи Арина Соболенко ва чехиялик каролина Плишкова кучли тўртликдан ўрин олди.

2021 йилда мукофот пуллари бўйича энг яхши 15 нафар аёл теннисчи:

Эшли Барти (Австралия) – $ 3,9 млн

Барбора Крейчикова (Чехия) – $ 3,6 млн

Арина Соболенко (Беларусь) – $ 2,9 млн

Каролина Плишкова (Чехия) – $ 2,9 млн

Гарбинье Мугуруса (Испания) – $ 2,8 млн

Эмма Радукану (Великобритания) – $ 2,8 млн

Паула Бадоса (Испания) – $ 2,6 млн

Наоми Осака (Япония) – $ 2,3 млн

Элисе Мертенс (Бельгия) – $ 2,1 млн

Мария Саккари (Греция) – $ 2 млн

Ига Свёнтек (Польша) – $ 1,9 млн

Анетт Контавейт (Эстония) – $ 1,9 млн

Лейла Фернандес (Канада) – $ 1,7 млн

Анастасия Павлюченкова (Россия) – $ 1,7 млн

Онс Жабер (Тунис) – $ 1,6 млн.

Эслатиб ўтамиз, йил давомида 31 нафар теннисчи миллион доллардан кўпроқ мукофот пулига эга бўлган.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 2.8
t
×