Windows 7'да яна муаммолар кўпаймоқда

Технология 1948
image

Windows 7 операцион тизими фойдаланувчилари компьютерни ўчириш ёки қайта ишга тушириш пайтида юзага келаётган муаммолар ҳақида шикоят қилди. Улар “Reddit” порталига операцион тизимдаги носозликлар ҳақида хабар берди.

Унга кўра, тизимни ўчириш ёки қайта ишга тушириш пайтида ойнада "Сизда бу компьютерни ўчиришга рухсат йўқ" деган ёзув пайдо бўлган.

Изоҳларда фойдаланувчилар бундан қандай қутулиш бўйича кўрсатмалар берган.

Mаълумот учун, Microsoft Windows 7 операцион тизимида қўллаб-қувватлашни тўхтатди. ОT ўрнатилган компьютерлар ишлашда давом этади, аммо Microsoft энди техник ёрдам кўрсатмайди ва янгиланишларни чиқармайди. Компания Windows 7 фойдаланувчиларига OneDrive булут хизмати ёрдамида файллар ва расмларнинг нусхаларини яратишни ва Windows 10'га янгилашни тавсия қилди.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 88
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×