Windows 7 нинг бепул версияси чиқарилиши мумкин
Технология
−
27 Январь 2020
5026Дастурий таъминот фонди фаоллари Microsoft'дан Windows 7 нинг бепул версиясини чиқаришни талаб қилди ва тегишли баёнот ҳамда петиция ташкилотнинг веб-сайтига жойлаштирилди.
Mаълумотларга кўра, дастурий таъминот истеъмолчилари эскирган Windows'ни бепул қилишни таклиф қилди, бундан Microsoft ҳам, фойдаланувчилар ҳам фойда кўради. Фаоллар оммабоп савдо операцион тизимини очиқ манбали тизимга қайта форматлашни таклиф қилди. Баёнотда айтилишича, операцион тизимни “ўлдириш” эмас, балки уни "қайта ишлаши учун" ҳаракат қилиш яхшироқ натижа беради.
Ҳужжатда компания ўз мижозларининг фикрларини ҳурмат қилишлари ва бу сафар ҳам эътиборсиз қолдирмасликлари сўралган. Жамғарма петицияга камида 7777 имзони тўплашга умид қилмоқда.
Сўнгги янгиланишдан сўнг Windows 7 фойдаланувчиларининг иш столи дизайни ўзгариб қола бошлаган. Шунга ўхшаш хато одатда OS’нинг қароқчи версияларидан фойдаланганда юзага келади. Windows 7 ни расмий қўллаб-қувватлаш 14 январь куни якунланди.