WBC президенти Тошкентга келди (видео)

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс конфедерацияси (WBC) раҳбари мексикалик Маурисио Сулейман илк бор 12-17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган WBC'нинг йиллик 61-конвенцияси муносабати билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Маурисио Сулейманни Тошкент халқаро аэропортида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, мамлакат профессионал бокс федерацияси мутасаддилари кутиб олди.

“Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC)нинг йиллик конвенцияси илк бор Марказий Осиё минтақасида ташкил этилмоқда.  Дарвоқе, бу йил WBC ташкил топганига роппа-роса 60 йил бўлди. Ташкилотнинг юбилей тадбири ҳам айнан юртимизда ўтказилади”, дейилади манба хабарида.

Таъкидлаш жоиз, юбилей тадбири доирасида бокс юлдузлари ҳам Ўзбекистонда меҳмон бўлади. Ундан ташқари 17 ноябрь куни “Ҳумо арена”да ўзбекистонлик профессионал боксчилар иштирокида жанглар ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бутунжаҳон бокс иттифоқи 61-конвенцияси муносабати билан британиялик таниқли боксчи, WBC чемпиони Тайсон Фьюри ҳам Тошкентга келиши хабар қилинганди. Бокс афсонасининг Ўзбекистонга ташрифини WBC ҳам ўз расмий сайтида тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бутунжаҳон бокс конфедерацияси Маурисио Сулейман

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг